Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қарийб 3,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Прокурор Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради. Адвокатлар эса бошқача фикрда. Йўлдошеванинг ҳимоячилари жиноят иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ташаббусида қўзғатилганини айтмоқда.
Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Чирчиқ шаҳар прокурори сифатида ишлаган. Иброҳимов Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг иши судгача етиб бормасидан ОАВларда айбдор деган фикрни илгари сургани билан кўпчилликка таниш.
Гулжаҳон Йўлдошева судда берган кўрсатувлари давомида дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилганини таъкидлади. Қолаверса, Фаррух Рустамовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини, шифохонадан олиб кетилаётганида уйда, фарзанди бетоблиги боис унинг олдида бўлганини маълум қилди.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати у Фаррух Рустамовнинг ўлимида умуман алоқаси йўқлигини айтганини маълум қилди. Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши юзасидан суд жараёнида унинг кўрсатмаси тингланди.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва яна тўрт нафар шахсга оид жиноят ишини суд бошланди. Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб, ҳимояси остидаги шахс айблов ҳулосаси билан таниш эмаслигини маълум қилди. Қолаверса, суд вақтида унинг ҳанузгача вилоят бош инфекционисти экани таъкидланди.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланди. Суд ишини Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси кўриб чиқади. Йўлдошеванинг адвокати айбловлар асоссиз эканини айтмоқда. «Ҳозир тақдим қилинган айблов бўйича 20 та эпизод тақдим қилинган», — деди адвокат. У, шунингдек, тарқатилаётган хабарлар Йўлдошеванинг оиласига руҳим босим ўтказаётганини айтмоқда.
8 сентябрь куни ҳибсга олинган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди. Аввалроқ Саида Мирзиёева жазо чорасини ўзгартиришни сўраган эди. Худди шундай сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам билдирилди — бироқ бош шифокор қамоқдан чиқарилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳибсга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг коронавирусдан вафот этгани сабаб бўлгани маълум қилинди. Марҳум вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева 250 млн сўмдан зиёд маблағларни талон-торож қилиш ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш айблари билан қамоққа олинди. У Чирчиқдаги гўзаллик салонида қўлга олинди. Августда у шифохона учун ускуналар ҳамда тиббий ходимлар учун мукофот пуллари берилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг